Иқтисодиёт | 10:08 / 08.05.2020
6399
2 дақиқада ўқилади

«Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси параметрлари аниқлаштирилди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг 6.05.2020 йилдаги «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 267-сон қарори билан ҳудудлар чегаралари белгиланди, дирекция тузилмаси, унинг устави ва фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди.
 
ЭИЗ Президентнинг 13.09.2019 йилдаги «Чироқчи» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5825-сон Фармонига мувофиқ Қашқадарё вилоятида ташкил этилган.
 
Norma’нинг ёзишича, янги ҳужжат билан келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2020-2021 йиллар даврида ЭИЗ дирекциясини сақлаш ва зарур инфратузилмани ривожлантириш учун республика бюджетидан ва Қашқадарё вилояти бюджетидан маблағлар ажратилиши тартибга солинади.
 
Хусусан, «Чироқчи» ЭИЗ дирекцияси» ДУКнинг устав фондини шакллантиришга 1 млрд сўм ажратилади. Икки ой мобайнида Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда «Чироқчи» эркин иқтисодий зонасининг бош режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
 
Ҳужжат 6.05.2020 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид