Ўзбекистон | 18:08 / 28.03.2024
32211
1 дақиқада ўқилади

Чироқчи тумани судяси пора билан ушланди

Унга қарши жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди.

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани судясига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши хабар берди.

Қайд қилинишича, Судялар олий кенгаши йиғилишида Бош прокурорнинг фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судяси А.Б.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) тегишли қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама этилган. Якунда Кенгаш хулосаси билан А.Б.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилган ва унинг судялик ваколати тўхтатилган.

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, хабарда бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Kun.uz манбаси берган маълумотга кўра, судя 200 доллар миқдорида пора олганликда гумонланмоқда.

Мавзуга оид