Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда бейсбол мавсуми трибуналардаги “сохта” мухлислар билан бошланди
Жанубий Кореяда коронавирус эпидемияси сабабли киритилган карантин бекор қилингандан кейин янги бейсбол мавсуми старт олди.
Катта спорт мухлисларсиз қайтмоқда, бироқ кореяликлар ҳақиқий ўйин муҳитини яратишга уриниб кўришди. Инчхонда маҳаллий “СК Вивернс” бейсбол жамоаси шу мақсадда трибуналарда ниқобларда бўлган мухлислар суратлари тасвирланган баннерларни жойлаштириб чиққан.
Ҳакамлар ўйинда қўлқоплар ва ниқобларда ишлашган. Бейсболчилар эса ўйинга ниқобда чиқишган, бироқ уларга ўйин вақтида уни тақмасликка рухсат берилган. Шунингдек, ўйинчиларга қўл сиқишиш ва туфлаш тақиқланган.
Жанубий Кореяда 8 майдан футбол бўйича мамлакат чемпионати ҳам старт олади.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 10810 нафарни, ундан вафот этганлар 256 нафарни ташкил қилмоқда. Охирги бир кун ичида 4 та янги касалланиш ва битта ўлим ҳолати қайд этилган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
17:25 / 07.05.2025