Air France ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни самолётларга қўймайди
Air France авиакомпанияси самолётларга тана тарорати 38 даражадан юқори бўлмаган йўловчиларни қўйишга қарор қилди. Ундан юқори ҳароратга эга одамлар рейсларга қўйилмаслиги мумкин, уларнинг рейси санаси қўшимча тўловларсиз кечроқ санага ўзгартириб берилади.
11 май кунидан аэропортлар ходимлари авиакомпания йўловчиларининг ҳароратини ўлчай бошлайди. Ҳарорат тепловизорлар билан ўлчанади. Йўловчилар янги қоидалар ҳақида электрон почта, смс ва сайт орқали хабардор қилинади.
Бундан ташқари, 11 майдан йўловчилар авиакомпания самолётларида ниқобларда бўлишлари керак. Шунингдек, парвоз вақтида экипаж аъзолари ҳам ниқобларда бўлади. Йўловчилар зарурат бўлганда бир-бирларидан узоқроқ жойлаштирилади. Air France’да таъкидланишича, йўловчиларнинг камлиги бунга имкон беради.
Шунингдек, йўловчилар ва экипаж аъзолари орасида мулоқот чекланади: ички ва узоқ давом этмайдиган рейсларда йўловчиларга ичимликлар ва таомлар берилмайди, узоқ давом этувчи парвозларда эса индивидуал қадоқлардаги егуликлар тортилади.
Май бошида Ҳалқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) самолётларда йўловчилар ва экипаж аъзоларини ниқоблар тақишга чақирган. Бироқ йўловчиларнинг самолётларда ижтимоий масофалашуви қўллаб-қувватланмаган, чунки IATA’да таъкидланишича, йўловчиларнинг орада бўш жойлар қолдирилиб ўтқазилиши самолётнинг 63 фоизгагина тўлишига олиб келади, ваҳоланки самолёт энг камида 77 фоиз юклангандагина рентабел бўлади. Агар самолётларда ижтимоий масофалашув қоидалари қўлланса, унда чипталар нархи 34-54 фоизга ошиб кетиши мумкин.
IATA коронавирусдан ҳимояланишнинг муқобил чоралари сифатида йўловчилар ҳароратини ўлчаш, салонларнинг тез-тез ва яхшилаб тозаланиши, бортда ҳаракатланишларни чеклаш ва таомлар тарқатилиши жараёнини соддалаштиришни таклиф қилган.
Аввалроқ парвоз олдидан йўловчилар ҳароратини ўлчашни Air Canada авиакомпанияси жорий қилганди.
Мавзуга оид
19:03 / 07.11.2024
2024 йилда ўртача глобал ҳарорат 1,5 даражага ошади. Иқлим бўйича Париж келишувида бунга йўл қўймаслик белгиланган
08:30 / 25.10.2024
Санэпидқўмита синфхоналарда меъёрдаги ҳарорат қанча бўлиши кераклигини тушунтирди
16:14 / 18.10.2024
Дам олиш кунлари ҳарорат нисбатан кўтарилади
13:10 / 30.09.2024