Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 10 мингдан ошди
Бразилия миллий конгресси мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.
“Миллий конгресс ўз яқинларини йўқотган ва улар билан муносиб тарзда видолаша олмаган кўп оилалар изтиробини ҳис қилади”, деб айтган парламентнинг қуйи палатаси раҳбари Родригу Майя.
Мотам кунлари Бразилия давлат идораларида ҳар қандай байрам ва хотира тадбирлари ўтказиш тақиқланади, давлат байроқлари тушириб қўйилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 156 мингдан ошиб кетди, ундан вафот этганлар 10656 нафарни ташкил қилмоқда.
Мамлакатда умумий вирус юқирганлар сони 156 мингдан ошиб кетди. Бразилия коронавирус қурбонлари сони 10 минг нафардан ошган олтинчи мамлакат бўлди. Бунгача АҚШ (80 037), Британия (31 587), Италия (30 395), Испания (26 478) ва Францияда (26 310) қурбонлар сони 10 мингдан ошганди.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025