Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардобадаги чодирлар шаҳарчасидан фоторепортаж
Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари Сирдарё вилояти Сардоба туманига 2 май куни етиб келишди. Шу куннинг ўзидаёқ вақтинча жойлашиш учун чодир шаҳарча тикланди.
Бу ерда 200га яқин ҳарбий техникаларга мўлжалланган парк ҳозирланди. Бир неча соатда 2000 кишилик ётоқхона, ювиниш учун жой, озиқ-овқат омборхонаси ва бошқа техник таъминот объектлари тайёрланди. Лагер хавфсизлигини таъминлаш учун патруллик йўналишлари ташкил этилди.
Мудофаа вазирлиги техник таъминот бош бошқармаси томонидан сафар вақтида шахсий таркибнинг таъминот ҳолати, моддий ва техник ресурсларни янада такомиллаштириш мақсадида сардобадаги ҳарбий шаҳарчаларда яратилган шароитларни кўздан кечирилди.
Ҳозирги кунда ҳарбийлар аҳоли хонадонларида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Шу вақтга қадар округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов томонидан сардобаликларга беғараз ёрдам кўрсатган ҳарбий хизматчилар пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Бугун кечаги сув тошқинидан кўра, маҳаллаларда ҳаёт ўз изига тушаётганини кўриш мумкин..
Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ҳозирда “Сардоба” сув омборидан биринчи талафот кўрган намунали уйларда тозалаш ишларини олиб бормоқда.
Бундан ташқари, ҳарбий психологлар талафотдан жабр кўрган оилаларга психологик кўмак бермоқда. Болалар билан вақтинчалик жойлашган масканда тренинглар ташкил этилмоқда.










Ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022