Жаҳон | 08:56 / 13.05.2020
9156
1 дақиқада ўқилади

АҚШ вице-президенти ўзини Трампдан изоляциялашга қарор қилди

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс қўл остидаги ходимлардан бири коронавирусга чалингани маълум бўлгач, президент Дональд Трамп билан учрашмай туришга қарор қилди.

Фото: AP Photo/Robert F. Bukaty

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кейли Макинани маълум қилди. 

“Вице-президент бир неча кун Трампга яқинлашмай туришга қарор қилди. Бунинг унинг шахсий қарори”, деб айтган Макинани.

9 май куни Трамп Пенснинг матбуот котиби Кэти Миллер коронавирусга чалинганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Миллернинг 7 майда топширган тести манфий, бироқ 8 майдагиси мусбат чиққан.

АҚШ президентининг айтишича, у Миллер билан бевосита алоқада бўлмаган, бироқ Миллер Пенс билан, вице-президент эса ўз навбатида президент билан мулоқот қилган.

Кейинроқ Пенснинг расмий вакили Девин О’Мэлли вице-президент матбуот котибида коронавирус аниқлангандан кейин карантинга кетмаганини маълум қилган.

“Вице-президент Оқ уй тиббий хизмати тавсияларига амал қилмоқда ва карантинга кетмаган”, деб айтган О’Мэлли ва Пенс Оқ уйдаги тадбирларда шахсан иштирок этмоқчилигини қўшимча қилган. 

Мавзуга оид