Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда фавқулодда вазият фавқулодда эпидемик вазият билан алмаштирилди
Болгария ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда эпидемик вазият режимини эълон қилди. Ушбу режим 14 майдан 14 июнгача амал қилади.
Ҳукумат бу қарорни 13 май куни видеоформат шаклида ўтказган мажлисида қабул қилган.
Фавқулодда эпидемик вазият фавқулодда вазият ўрнига жорий қилинмоқда. У автоматик равишда бекор қилинади.
“Бош давлат санитар шифокори билан Болгарияда мавжуд эпидемик хавф баҳолангач, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф борлиги қайд этилди. Бунинг асосида Болгария соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукуматга фавқулодда эпидемик вазият эълон қилишни таклиф қилди”, дейилган ҳукумат матбуот хизмати хабарида.
Шу билан бирга, соғлиқ ҳақидаги қонун эълон қилиниб, у ҳукуматга эпидемик чекловлар киритиш имконини беради. “Биз мамлакатда эпидемик вазият сезиларли ўзгармагани сабабли бу қонундан фойдаландик. Ҳукумат коронавирус пандемияси фуқаролар соғлиғига реал хавф солаётгани ҳақидаги қарорга келди ва фавқулодда эпидемик вазият киритишга рози бўлди”, деб айтган Болгария соғлиқни сақлаш вазири Кирил Ананиев.
Вазирнинг таъкидлашича, айни вақтда фуқаролар учун қўшимча чекловлар киритиш режалаштирилмаган. Бундан ташқари, 5 июндан футбол бўйича мамлакат чемпионатини тиклаш режалаштирилган. Болгарияга хориждан келаётган барча учун 14 кунлик карантин режими сақланиб қолади.
Мавзуга оид
11:23 / 25.05.2025
Тошкентда дарахт босиб қолган бир киши вафот этди
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025