Жаҳон | 23:15 / 15.05.2020
3159
1 дақиқада ўқилади

Молдовада фавқулодда ҳолат режими якунлангани эълон қилинди

Модова барча мамлакатлар билан авиапарвозларни тўхтатган, қуруқликдаги чегаралар ҳам ёпилганди. Оммавий тадбирлар бекор қилинган, ўқув муассасаларидаги машғулотлар тўхтатилганди.

Фото: Depositphotos

Молдова бош вазири Ион Кику мамлакатда коронавирус сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими якунланганини эълон қилди. Аммо 16 майдан республикада соғлиқни сақлаш сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолат режими амал қила бошлайди.

"Бугун Молдовада фавқулодда ҳолат режими якунланади. Шунингдек, фавқулодда ҳолат бўйича махсус комиссия ваколатлари ҳам ниҳоясига етади, аммо мамлакатда пандемия тугамаганлиги сабабли санитар-эпидемиологик чекловлар ўз кучида қолади. 30 кун муддатга соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолат режими ўрнатилди", - деди Кику.

Аввалроқ республика барча мамлакатлар билан авиапарвозларни тўхтатган, қуруқликдаги чегаралар ҳам ёпилганди. Оммавий тадбирлар бекор қилинган, ўқув муассасаларидаги машғулотлар тўхтатилганди.

Охирги маълумотларга кўра, Молдовада коронавирусга чалинганлар сони 5,7 мингдан ортиқ бўлиб, 202 киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид