Жаҳон | 14:58 / 16.05.2020
4308
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ЖССТга бадал тўлашни давом эттирмоқчи

АҚШ Хитой ЖССТга қанча миқдорда бадал тўласа, шунча миқдорда бадал тўлашга розилигини билдирган.

Фото: REUTERS/Denis Balibouse

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини (ЖССТ)  молиялаштиришни қисмат тиклаш ниятида. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Қўшма Штатлар "Хитой қанча миқдорда бадал тўласа, шунча миқдорда бадал тўлашга рози", деб хабар қилмоқда Fox News ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесусга йўлланган мактубга асосланиб.

Агарда АҚШ Хитой билан бир хилда бадал тўлайдиган бўлса, у ҳолда бу унинг илгариги бадали миқдорининг ўндан бирига тенг бўлади, дея қайд этади телеканал.

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг энг йирик донори эди. Трамп 14 апрелдан ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйди. Унинг фикрича, ташкилот пандемия вақтида ўзига берилган вазифани уддалай олмади ва бу учун жазоланиши керак.

Трампнинг айтишича, АҚШ ҳар йили ЖССТ ҳисоб рақамига 400-500 миллион доллар бераётган бир вақтда Хитой бу ташкилотга йиллик 40 миллион доллар ажратади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид