Ўзбекистон | 16:20 / 16.05.2020
49068
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 2700дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 28 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.

 “2020 йил 16 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2719 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 2691 нафарни ташкил қилганди.

Айни вақтда коронавирусдан тузалганлар сони 2195 кишини ташкил қилмоқда, 513 киши шифохоналарда даволанмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид