Самарқанддаги «касаллик ўчоқлари» ҳақида маълумот берилди
Ўтган икки ҳафта давомида Самарқандда 156 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Koronavirus Info телеграм каналида маълумот берилди.
«Самарқандда 12 май куни 19 нафар, 15 май куни 23 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Бугун эса вилоятда яна 19 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди», дейилган хабарда.
Манбада айтилишича, вилоятда коронавирус асосан олтита «касаллик ўчоқлари» орқали тарқалган: «Биринчи ўчоқ Тойлоқ туманида, иккинчи ўчоқ Оқдарё туманида, учинчи ўчоқ Пайариқ туманида, тўртинчи ўчоқ Иштихон туманида, бешинчи ўчоқ Самарқанд шаҳри ва олтинчи ўчоқ халқаро юк ташиш автомашинаси ҳайдовчиси билан боғлиқ.
Айни дамда вилоятда аниқланган беморлар сони 261 нафарни, соғайганлар эса 154 нафарни (бугун 10 нафар бемор соғайган) ташкил этмоқда. Ҳозирда даволанаётган беморлар сони бўйича Тошкент шаҳридан (293 нафар бемор даволанмоқда) кейин Самарқанд вилояти (106 нафар бемор даволанмоқда) иккинчи ўринда турибди», дейилган хабарда.
Одамлар орасида Тойлоқ тумани Самарқанддаги коронавирус кенг тарқалган ҳудуд экани ҳақида миш-мишлар апрель ойи ўртасида пайдо бўлганди. Маълумот учун, 26 апрелдан буён туманга кириш ва чиқиш чекланган. Тумандаги қишлоқлар орасида ҳам блокпостлар ўрнатилган бўлиб, ҳар қандай кириш ва чиқиш рухсат асосида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024