Ўзбекистон | 00:30 / 17.05.2020
60822
2 дақиқада ўқилади

Фото: Сардоба фожиаси суратларда

Фото: KUN.UZ

Сўнгги кунларнинг энг муҳим ва оғриқли мавзуси Сардоба сув омбори тошқини бўлди. Kun.uz ижодий жамоаси воқеа жойига қилинган навбатдаги сафарда ўзига хос фото жамланма тайёрлади.

Кўпчилик учун бойлик рамзи бўлган автомобилларнинг сувда чўкиб ётиши фалокат нақадар жиддий бўлганини англатади

Ўзбекнинг ҳеч қачон бузилмаган бешиклари офат натижасида синиб кетган

Афсуски тасвирлар у ердаги ўзига хос ҳидни ифода эта олмайди

Аксарият уйлар шунчаки эриб кетган

Энг оғир юк ҳар қанақасига маҳаллий аҳолига тушади. Кўзлардаги ҳадик, мавҳумлик дарди...

15 май куни Сирдарёга қилган сафари чоғида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев қурилишлар масаласига алоҳида тўхталганди. «Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади», деган президент.

Қолаверса, сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

Мавзуга оид