Жамият | 10:23 / 19.05.2020
13102
1 дақиқада ўқилади

Навоийда йўлда ухлаб ётган пиёдани автомобиль босиб кетди

ЙТҲ юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 17 май куни соат 04:00ларда, Навоий вилояти, Хатирчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-48 “Зарафшон-Хатирчи” автомобиль йўлининг 151-км.да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳайдовчи, 1985 й.т. Ф.Б. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг қатнов қисмида маст ҳолда ухлаб ётган пиёда, 1964 й.т. У.О.ни устидан босиб ўтиб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда 56 ёшли У.О. (эркак) воқеа жойида вафот этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Хатирчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Пиёдалардан маст ҳолда серқатнов автомобиль йўлларида ҳаракатланмасликларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид