Ўзбекистон | 17:02 / 19.05.2020
41796
1 дақиқада ўқилади

Яккабоғ тумани ҳокими ўзгарди

Лутфиддин Абдуллаев Яккабоғ тумани ҳокими лавозимида иш бошлади.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 19 май куни вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирокида ўтган Туман халқ депутатлари кенгаши сессиясида Лутфиддин Жўраевич Абдуллаев туман ҳокими лавозимига тайинланган. 

Қайд этилишича, бунга қадар Лутфиддин Абдуллаев Вазирлар Маҳкамасида фаолият юритган.

Маълумот учун, туманнинг собиқ раҳбари Абдурасул Сафаров Яккабоғдаги «снос» воқеаларидан сўнг ҳокимликка тайинланган эди.

Мавзуга оид