Ўзбекистон | 20:45 / 20.05.2020
27758
1 дақиқада ўқилади

Сенатор Қорақалпоғистон тиббиёт институтига ректор бўлди

Қорақалпоғистон тиббиёт институти ва Тошкент давлат шарқшунослик университетига ректорлар тайинланди.

Ҳукумат қарори билан Орал Аминовна Атаниязова Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори этиб тайинланди.

Сенатор Орал Атаниязова кўп йиллардан буён Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори ҳисобланарди.

Шунингдек, Гулчеҳра Шовкатовна Рихсиева Тошкент давлат шарқшунослик университетининг ректори этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Гулчеҳра Рихсиева 2019 йил июнида Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори этиб тайинланганди. 2020 йилнинг апрелида президентнинг «Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра ушбу институт Тошкент давлат шарқшунослик университети сифатида ташкил этилди.

Мавзуга оид