Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2500га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган, Андижон ва Самарқандда жами 29 бемор коронавирусдан тузалгани тўғрисида хабар берди.
«Бугун Наманган вилоятида яна 9, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.
Шундай қилиб Наманган вилоятида коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бундан аввалроқ Наманганда 5, Самарқандда 24, Бухорода 2, Тошкентда 25, жами 56 бемор тузалгани хабар қилинганди. Хусусан, Бухоро вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланган.
Бугун Ўзбекистонда жами 85 бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарни ташкил этмоқда. Шифохоналарда 523 бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021