Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мукаммаллашган янги авлод комбайни – йиғим-терим янада самарали ва тежамкор!
«Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» акциядорлик жамияти «Ростсельмаш» билан ҳамкорликда қўшма маҳсулот – унумдорлиги юқори «VECTOR 410» ғалла ўриш комбайнини тақдим этади.
Комбайннинг асосий афзалликлари:
- Ўртача ёқилғи сарфи – 1,9 л/т;
- Қулай, шинам эргономик иш жойи;
- Катта панорамали ойна;
- 210 от кучига тенг двигател қуввати;
- 6000 литр ҳажмли бункер, 5 метрли машина жаткаси;
- Нархдаги ҳамёнбоплик.

«VECTOR 410» ўзида ишдаги универсаллик, дон ва сомонни эҳтиёткорлик билан ўриш жиҳати, созланишнинг оддийлигини мужассам этган бўлиб, аграр соҳада юқори сифатли ғалла ўриш машинаси ҳисобланади. Ушбу техника такомиллаштирилган янги авлод комбайнлари 2 йиллик иш кафолатига эга бўлиб, шу муддат давомида сиз бепул техник хизматдан фойдаланиш имконига эга бўласиз. Шунингдек, комбайннинг мустаҳкамланган, замонавий рамалари учун ҳам ишлаб чиқарувчилар томонидан 10 йил кафолат берилади.
Қувонарлиси, модернизацияланган «VECTOR 410» комбайнининг нархи 9,1 фоизга арзонлашди. Агар авваллари ушбу техника қиймати 1.078.125.000 сўмни ташкил қилган бўлса (15 фоиз ҚҚС билан), айни дамда комбайн нархи – 981.959.780 сўмга тенг (15 фоиз ҚҚС билан).

«VECTOR 410» комбайнини сотиб олиш учун муҳим 5 сабабни санаб ўтамиз:
1. Қулай молиялаштириш таклифлари. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техника заводи» АЖ вакиллари сизга қулай молиялаштириш бўйича ўз таклиф ва маълумотларини тақдим этади.
2. Илғор ишлаб чиқариш. 800 мм диаметрли дунёдаги энг катта юқори инерцион барабан дон ва сомоннинг мукаммал сифат билан йиғиб олинишини таъминлаб беради. Шунингдек, юқори ишлаб чиқаришни (соатига 13,5 тонна) ҳам кафолатлайди.
3. Дон сифатига кафолатланган ишонч. Яқинда ўтказилган ички тадқиқот туфайли «VECTOR 410» комбайнлари орқали йиғилган дон сифатида катта йўқотишлар ҳамда бузилишлар кузатилмагани исботланди.
4. Эргономик бошқарув ва хизмат кўрсатиш. «VECTOR 410» комбайнини бошқарадиган оператор иш ўриндиғи қулай иш учун барча зарур воситалар билан жиҳозланган: шовқиндан изоляция ҳамда виброизоляция, кондиционер ва иситиш тизими, тўлақонли назорат учун панорамали ойналар, оқ-қора монитор ва овоз эслатмали Adviser II ахборот тизими, қулай бошқарув панели, совутиш камераси ва аудиотайёргарлик.
5. Турбо дизел двигателининг тежамкорлиги. Ёқилғи қиймати – комбайн учун сарфланадиган энг аҳамиятли харажатлардан биридир. «VECTOR 410» эса бошқа машиналардан фарқли ўлароқ, ёқилғи истеъмолида жуда ҳам паст кўрсаткичга эга бўлиб, бир тонна миқдоридаги бошоқли дон учун 1,8 - 2,5 литр сарфланади. Двигател ёқилғисининг тежамкорлик даражаси юқори бўлгани сабабли (ёқилғи бакининг ҳажми 540 литр) 16 соатга етиши мумкин.


«VECTOR 410» – катта бўлмаган далалар учун ҳам оптимал ечимдир. Ўртача 750 гектар ҳудудда мавсумий иш вақтида, харид нархининг жуда юқори эмаслиги билан тежамкорликда мазкур комбайн фермер хўжаликларининг муаммоларини ҳал этишда муҳим ва самарали восита ҳисобланади. Нотекис майдонларда адаптер кенглигидан максимал даражада фойдаланиш рельеф кўчиришнинг пружинали бўйлама-кўндаланг тизими ҳисобига амалга ошади.


Йиғим-терим мавсуми учун илғор қишлоқ хўжалиги техникасини танланг! Сиз ушбу танлов орқали ҳам нарх, ҳам сифат, ҳам вақт тежамкорлигида ютасиз.
«VECTOR 410» комбайнлари тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги рақамларга боғланиш мумкин:
Телефон: 71 200 48 00
Instagram: @uzagrotech
Facebook: fb.com/uzagrotech
Telegram: t.me/uzagrotech
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:44 / 13.07.2022
Қашқадарёда комбайн билан тўқнашган Matiz йўловчиси вафот этди
20:10 / 30.09.2018
Андижондаги кластерда пахта ҳосилини териб-бунтловчи терим комбайнлари иш бошлади
12:29 / 18.08.2018
«КРИПТО» турболари билан трактор, комбайнларингиз қуввати, иш ҳажми ва ёқилғи тежамкорлиги камида 30 фоиз ошади
00:18 / 13.07.2018