Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3100дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 26 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 23 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3115 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг 25таси олдиндан карантин марказига жойлаштирилганлар билан боғлиқ. Карантинда бўлганларнинг 22 нафари чет элдан келган, 3 нафари эса касалликни беморлар билан мулоқот орқали юқтирган.
Шунингдек, Қозоғистондан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида вирус аниқланган.
Бугун жами 79та янги зарарланиш ҳолати аниқланди ва 40 бемор соғайди.
Шу вақтгача касалликдан тузалганлар сони 2532 нафарни ташкил этмоқда. Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 544 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021