Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд ва Тошкент вилоятларида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 14 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 24 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3164 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Самарқанд вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари эса карантин марказида (Қозон – Тошкент йўналишидаги чартер рейс билан келган ва карантинга олинган) аниқланди.
Бугун жами 33 киши соғайди ва жами тузалганлар сони 2565 нафарни ташкил этмоқда. Соғайганларнинг 13 нафари Тошкент шаҳридан, 12 нафари Самарқанд вилоятидан ҳамда яна 8 нафари Навоий вилоятидан.
Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 586 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021