Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3300га яқинлашмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна 20 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилгани тўғрисида хабар берди.
«2020 йил 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3281 нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15таси карантин марказида қайд этилган. Шунингдек, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 4 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган, Тошкент шаҳрида ҳам бир киши коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Бугун ҳозирча 66та янги ҳолат тасдиқланди, шунингдек 17 бемор коронавирусдан соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 2624 нафарга етди.
Ҳозирда республиканинг 7 ҳудудидаги шифохоналарда 644 нафар бемор даволанмоқда, улардан 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
23:29 / 03.07.2021
АҚШда ҳайвонлар синов тариқасида коронавирусга қарши эмланмоқда
13:47 / 03.07.2021