Фан-техника | 20:03 / 27.05.2020
5915
3 дақиқада ўқилади

Одноклассники ижтимоий тармоқларда қўнғироққа авторизация қилинмасдан уланишга рухсат беришди

Фото: Одноклассники

Одноклассники овозли ва видео қўнғироқлари хизматларининг имкониятларини кенгайтирдилар: энди ижтимоий тармоқда авторизация қилинмаган суҳбатдошларни қўнғироқларга таклиф қилиш ҳаволаси орқали улаш мумкин. Меҳмонлар қўнғироғига кириш хизмати ОК нинг десктоп версиясида, шунингдек iOS ва Android мобил иловаларида пайдо бўлди.

Қўнғироқни ёки гуруҳ конференциясини яратиш учун фақат қўнғироқ ташаббускори ижтимоий тармоққа кириши керак, қолган суҳбатдошлари эса ҳаволага кўра таклиф қилиниши мумкин. 

Ижтимоий тармоқ жамоаси, ўз-ўзини изоляция қилиш шароитида, оила аъзолари ва дўстлари билан алоқа ўрнатиши, шунингдек, ҳеч қандай чекловларсиз масофадан туриб ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказиши учун фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлайди.

ОК қўнғироқ платформаси сунъий интеллект асосида ишлайди — ижтимоий тармоқнинг кўп миллионли аудиториясида динамик равишда ўқитилган нейрон тармоқ расм ва овознинг сифати учун жавобгардир. Бунинг ёрдамида суҳбат қайси платформадан, яъни  ижтимоий тармоқ десктопи ёки мобил иловалар версиясидан қатъи назар ҳар бир кейинги қўнғироқнинг сифати аввалгисидан яхшироқ бўлади. Шу билан бирга, қўнғироқлар давомийлиги чекланмаган ва бир вақтнинг ўзида 100 тагача одам гуруҳ қўнғироғига уланиши мумкин.

Веб-версияда ОК-га ҳавола билан қўнғироқни яратиш учун ташаббускор «Хабарлар» бўлимидаги «Қўнғироқни бошлаш» тугмасини босиши, одамларни қўнғироққа қўшиш ва ижтимоий тармоқлардаги суҳбатдошларга юбориш ёки бирон-бир ташқи хизматдан фойдаланиш имкониятини ишлатиб, ҳаволани олиши керак. Мобил иловаларда  «Хабарлар» бўлимидаги «Қўнғироқлар» тугмасида қўнғироқ яратиш мумкин.

Агар суҳбатдошнинг Одноклассникида аккаунти бўлмаса ёки авторизация қилинмаган бўлса, ҳаволани босгандан сўнг, у қўнғироққа меҳмон сифатида қўшилиш учун исмини кўрсатиши кифоя.

Пандемия даврида ОК га қўнғироқлар сони 39 фоизга ошди ва улар ушбу даврдаги энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоқ хизматлардан бирига айланди. Энг юқори даражадаги гуруҳ қўнғироқлари сони кунига 70% га ва 5 ва ундан ортиқ кишидан иборат конференциялар тўрт мартага ошди.

2018 йилдан бошлаб «Одноклассники» ижтимоий тармоғи 100 тагача иштирокчини улаш, экран тақдимоти функцияси, қўнғироқларни ёзиб олиш ва жонли эфир орқали узатиш, шунингдек мобил иловаларда гаплашаётганда АР маскаларидан фойдаланиш ва фонни хиралаштириш имкониятига эга бўлган ўзининг сервер конференц алоқа протоколи билан овозли ва видео қўнғироқлар учун платформа ва технологияларни ишлаб чиқмоқда.

Мавзуга оид