Жаҳон | 23:53 / 28.05.2020
9766
1 дақиқада ўқилади

Япония валиаҳд шаҳзодаси шифокорлар учун ҳимоя костюмлари тикди

Япония валиаҳд шаҳзодаси Фумихито ва унинг оиласи аъзолари коронавирус пандемиясига қарши курашаётган тиббий ходимларга ҳимоя кийимлари тикди. 

Фото: asahi.com

Шаҳзода шу тариқа тиббий ходимларга ўз ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Asahi нашри хабар берди

Ҳимоя кийимларини тикишда император саройи бошқармаси ходимлари ҳам иштирок этган. 

Фото: asahi.com

Шаҳзода Япония шифохоналарида ҳимоя кийимлари тақчиллиги маълум бўлгандан кейин уларни тикишга бел боғлаган.

Фото: asahi.com

Кийимларга коронавирусга қарши курашаётган барча тиббий ходимларга миннатдорлик сўзлари билдирилган ёзувлар бириктирилган бўлган.

Фото: asahi.com

54 ёшли Фумихито 2019 йил апрелда ўз хоҳишига кўра тахтдан кетган император Акихитонинг кенжа ўғли ва ҳозирда ҳукмронлик қилаётган император Нарухитонинг укаси ҳисобланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид