Жаҳон | 00:13 / 29.05.2020
5150
1 дақиқада ўқилади

Boeing муаммоли 737 MAX самолётлари ишлаб чиқарилишини қайта йўлга қўйди

Boeing компанияси муаммоли 737 MAX самолётлари ишлаб чиқарилишини тиклашини эълон қилди. Самолётлар ишлаб чиқарилиши Рентон шаҳридаги заводда қайта бошланган. 

Фото: iStock

“Ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмлари паст, чунки биз иш жойида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳсулот сифатини ошириш бўйича қўшимча чоралар кўрдик. Йил давомида Boeing  ушбу турдаги самолётлардан кўпроқ ишлаб чиқармоқчи”, деб айтилган компания баёнотида.

Boeing 737 MAX моделларидан фойдаланиш улар иштирокида Эфиопия ва Индонезияда юз берган фалокатлардан кейин тўхтатилган эди. Компания раҳбарияти фожиаларнинг барча тафсилотларини ўргангач, иккала ҳодисада ҳам самолётларнинг манёврлик кўрсаткичларини яхшилаш тизимида муаммо бўлганини тан олган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, ўшанда кўплаб давлатлар ушбу моделдаги самолётларни қўллашни тўхтатганди.

 

Мавзуга оид