Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда жангариларнинг 5 қишлоққа ҳужуми оқибатида 60 киши ҳалок бўлди
Нигерияда жангарилар 5 қишлоққа ҳужум қилиб, мотоциклларда ҳаракатланганча, одамларни ўз уйлари олдида ўққа тутган.
Жангариларнинг мамлакат шимолидаги кишлоқларга ҳужуми камида 60 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, жангарилар Сокото штатидаги Сабон-Бирнида жойлашган қишлоқларга ҳужум қилган. Бир неча ўн жангари мотоциклларда ҳаракатланиб, йўлида учраган одамларни ўққа тутган.
Таъкидланишича, янги бир неча киши ўқотар жароҳат олган.
Тиббий ходимлардан бирининг маълум қилишича, барча жабрланувчиларда ўқотар жароҳатлар қайд қилинган, аксарият қурбонларнинг бош қисмига ўқ узилган.
Таъкидланишича, маҳаллий полициянинг ушбу қотилликлар юзасидан расмий баёнот билан чиқиши кутилмоқда.
Нигерияда “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи аъзолари ҳаракат қилади. Улар тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идораларига кўплаб ҳужумлар, аёлларнинг ўғирланиши учун жавобгар ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025