Жамият | 19:44 / 30.05.2020
5117
1 дақиқада ўқилади

«Фарҳод» бозори ёпилиши тўғрисида тарқалган хабарлар рад этилди

Туман санитар-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А. Ҳасановнинг маълум қилишича, бозор ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

Учтепа тумани ҳокимлиги Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида 1 июндан “Фарҳод” деҳқон бозори 15 кунга ёпилиши тўғрисида тарқалган хабар ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.

Учтепа тумани санитар-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори А. Ҳасановнинг маълум қилишича, бозор ҳудудида коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган.

“Бозор одатдаги тартибда ишлашда давом этади. Фуқаролардан маълумотларни расмий манбалардан текшириб олишни ва ёлғон ахборот тарқатмасликни сўраймиз”, дейилади Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид