Фан-техника | 20:56 / 30.05.2020
4458
1 дақиқада ўқилади

Microsoft MSN сайтидаги журналистлар ўрнига роботлардан фойдаланмоқчи

Июнь охирига келиб 50га яқин киши ишидан айрилиши мумкин, лекин журналистларнинг маълум бир жамоаси сақланиб қолади.

Microsoft компанияси MSN порталидаги ўнлаб журналистларни роботлар билан алмаштирмоқчи, деб хабар беради "Би-би-си".

Автоматлашган тизимлар сайтда янгиликлар жойлаштирилиши учун хабарларни танлаб олади. Ҳозирда янгиликлар сарлавҳалари ва мавзулари журналистлар томонидан танланади.

Компаниянинг билдиришича, журналистларнинг сунъий онг билан алмаштирилиши бизнесни юритишни қайта баҳолаш босқичи ҳисобланади.

Seattle Times нашрининг қайд этишича, июнь охирига келиб 50га яқин киши ишидан айрилиши мумкин, лекин журналистларнинг маълум бир жамоаси сақланиб қолади.

Айрим ходимларнинг таъкидлашича, сунъий онг таҳририят сиёсати билан таниш бўлмаслиги ва сайтда номаъқул материаллар чиқиб кетиши мумкин.

Мавзуга оид