Фото: АҚШ шаҳарларида комендантлик соати
Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниши жараёнида вафот этгани туфайли бошланган намойишлардан кейин Американинг ўнлаб шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.
Миннесота штати губернатори ҳозирги намойишларда бошқа штатлардан келган радикаллар ҳам иштирок этаётганини маълум қилган.
Миннеаполис, Вашингтон, Лос-Анжелес, Майами, Портленд, Сан-Франциско, Чикаго, Атланта, Индианаполис, Филадельфия ва яна бир қанча шаҳарларда комендантлик соати жорий қилинган.
Миннесота губернатори Том Уолл Иккинчи жаҳон уруши давридан буён биринчи марта миллий гвардияни тўлиқ сафарбар этди. Лос-Анжелесда ҳам худди шу каби чоралар кўрилган.
Жорж Флойднинг ўлими бутун мамлакатга ёйилган намойишларга сабаб бўлди. Айни вақтда Американинг камида 30 шаҳрида намойишлар бўлиб ўтмоқда.
30 май куни норозилик акциялари талончиликка айланиб кетди.
Намойишчилар дўконлар ва полициячиларнинг автомобилларига ҳужум қилишмоқда, полициячиларга ёнувчи модда тўлдирилган идишларни улоқтиришмоқда.
Нью-Йоркда камида 20та полиция машинаси ёқиб юборилган, ўнлаб намойишчилар қўлга олинган.
Қатор штатларда полиция намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар қўллади. Намойишлар давомида бутун мамлакат бўйлаб 1300дан ортиқ киши қўлга олинган.
Лос-Анжелесда комендантлик соати маҳаллий вақт билан соат 20:00дан 5:30гача жорий этилди. Шаҳар мэри Эрик Гарсетти у учун ҳозирги вазият - 1992 йилги қўзғолондан буён энг оғир вазиятдир. Ўшанда ҳам афроамерикалик Родни Кингни қўлга олиш вақтида қийнаб ўлдириб қўйган оқ танли полициячига оқлов ҳукми ўқилгани норозиликларга сабаб бўлганди.
Атлантада комендантлик соати эълон қилингач ҳам, комендантлик соати бошланганидан кейин ҳам намойишлар тўхтамади.
АҚШ президенти Дональд Трамп Флойднинг ўлими «америкаликларнинг қалбини даҳшат, ғазаб ва аламга тўлдиргани» ҳақида гапирган.
Мавзуга оид
17:12 / 07.02.2022
АҚШда полиция афроамерикаликни отиб ўлдиргани сабабли норозилик намойиши ўтказилди
17:06 / 12.04.2021
АҚШда яна бир афроамерикалик ўлимидан сўнг намойишлар бошланди
23:59 / 08.06.2020
АҚШдаги норозилик намойишлари: сўнгги воқеалар ривожи
15:22 / 08.06.2020