Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорд Флойднинг ўлимидан сўнг Миннеаполис полицияси тарқатиб юбориладиган бўлди
Афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг АҚШнинг Миннеаполис шаҳрида маҳаллий полиция бўлинмаси тарқатиб юборилади. Бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида шаҳар кенгаши раиси Лиза Бендер маълум қилди.
"Миннеаполисда жамоат хавфсизлигининг янги моделини ташкил этмоқчимиз", - деди у.
Бендернинг қўшимча қилишича, шаҳар кўчаларидаги намойишлар ва шаҳар кенгашига бўлаётган мурожаатларга қараганда, Миннеаполис аҳолиси ўзини хавфсизликда деб ҳис қилмаяпти.
Афроамерикалик Жорж Флойд 25 май куни полиция томонидан қўлга олиш чоғида вафот этди. Унинг ўлимида айбланаётган полициячи Дерек Шовин Флойдни қўлга олиш вақтида унинг бўйнини тиззаси билан деярли 9 дақиқа босиб турган. Шундан кейин Флойд ҳушини йўқотиб, кейинроқ жонлантириш бўлимида вафот этган.
Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг АҚШда полиция зўравонлиги ва ирқчиликка қарши намойишлар бошланди. Қатор шаҳарларда намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди ва 40дан ортиқ шаҳарда комендантлик соати жорий этилди.
Дерек Шовин 8 июнь куни суд олдида жавоб беришни бошлайди.
Собиқ полициячи иккинчи даражали қотилликни содир этишда айбланмоқда. Бу дастлаб инсон ҳаётига бефарқлик билан жисмоний зиён етказиш истаги бўлган қасддан содир этилган қотиллик ҳисобланади.
Флойдни қўлга олиш вақтида иштирок этган яна 3 полициячи – Томас Лейн, Жей Александр Куэнг ва То Тао қотилликка шериклик қилишда айбланмоқда. Улардан ҳар бирига 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Улар 29 июнда суд олдида жавоб бера бошлайдилар.
Мавзуга оид
19:39 / 10.12.2022
Флойднинг ўлимида айбдор полициячига ҳукм ўқилди
09:05 / 28.07.2022
Жорж Флойд иши: АҚШда икки собиқ полициячи 3 ва 3,5 йилга қамалди
17:12 / 07.02.2022
АҚШда полиция афроамерикаликни отиб ўлдиргани сабабли норозилик намойиши ўтказилди
01:43 / 26.06.2021