Жаҳон | 21:12 / 01.06.2020
41065
3 дақиқада ўқилади

АҚШ шаҳарларидаги тартибсизликлар. Асосий маълумотлар

Фото: Jim Bourg / Reuters

АҚШда афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими сабабли бир неча кундан буён тартибсизликлар давом этмоқда. Мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида комендантлик соати жорий этилди.

Воқеалар ривожи

  • АҚШдаги тартибсизликлар бир ҳафтача аввал, 25 май куни афроамерикалик Жорж Флойд полиция томонидан қўлга олиниш чоғида ҳалок бўлганидан бошланди.
  • Намойишлар Флойднинг ўлими содир бўлган Миннеаполисда бошланди ва тартибсизликларга айланиб кетди.
  • Бошқа шаҳарларда дастлаб тинч намойишлар бўлиб ўтаётганди, аммо кейин уларда ҳам тартибсизликлар бошланди.
  • Намойишлар давомида 4 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди, бир неча киши ҳалок бўлди.
  • Тартибсизликлар сабабли миллий гвардиянинг 5 минг аскари сафарбар қилинди, яна 2 минг аскар жанговар шай ҳолатда турибди.
  • Норозиликлар боис 40га яқин шаҳарда комендантлик соати жорий этилди.
  • CNN телеканалининг хабар беришича, Оқ уй яқинидаги тартибсизликлар чоғида АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания ва ўғли Бэррон билан бир соатга яқин вақтини бункерда ўтказган.

Намойишлар сабаби

Фото: Justin Sullivan / Getty Images
  • 46 ёшли Флойд сохта пулдан фойдаланганликда гумонланиб қўлга олинди. Полициячилардан бири Дерек Шовин Флойд нафас ололмай қолганини айтишига қарамасдан, унинг бўйнини тиззаси билан босиб турган.
  • Бу ҳолат тасвирланган лавҳа интернетда тарқалди.
  • Флойд бир неча соатдан кейин касалхонада вафот этди.
  • Уни қўлга олишда иштирок этган тўрт полициячи ишдан бўшатилди.
  • Шовин қотилликда айбланиб ҳибсга олинди.
  • Экспертларнинг хулосасига кўра, Флойд бўғилишдан эмас, саломатлиги билан боғлиқ муаммолар ва эҳтимолий заҳарланиш оқибатида вафот этган. Флойднинг қариндошлари экспертиза натижасидан норози бўлди ва мустақил экспертларга мурожаат қилмоқчи.

Тартибсизликларга нисбатан жавоб

Фото: Spencer Platt / Getty Images
  • АҚШ президенти Дональд Трамп бу намойишларнинг адолатга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтди ва мамлакатда бошбошдоқликка йўл қўймасликка ваъда берди.
  • Собиқ президент Барак Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Сьюзан Райс тартибсизликларга Россия алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни илгари сурди.
  • Кремль унингбу нуқтаи назарини хато деб атади.
  • Америка амалдорлари оммавий намойишлар COVID-19 тарқалиши кучайишига олиб келишидан хавотирланмоқда, деб ёзади The New York Times.

Мавзуга оид