Тимур Ишметов: «Молиявий назорат тизимини тўлиқ ислоҳ қилиш керак»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботир Мардаев давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш жараёнида Ҳисоб палатаси томонидан халқ таълими муассасалари тизимида 192 млрд сўмлик маблағ бюджет интизомини бузган ҳолда сарфлангани аниқланганига эътибор қаратди. У барча вазирликлар ҳузурида молиявий назорат, яъни ички аудит хизмати йўлга қўйилгани, нима учун бу камчиликлар ХТВ ички аудит хизмати томонидан ўз вақтида аниқланмагани билан қизиқди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизматининг хабар беришича, молия вазири Тимур Ишметов депутатнинг эътирози ўринли эканини таъкидлаб, тез орада ушбу тизим тўлиқ ислоҳ қилинишини маълум қилди.
“Молиявий назорат тизимини тубдан ислоҳ қилиш керак. Ҳар битта вазирлик ичидаги ички аудит департаментига қўшимча бир комплаенс шаклдаги тизимни йўлга соламиз. Барча вазирликларнинг фаолиятини жойига бориб текширишнинг имкони йўқ.
Энди бу текширишдан воз кечиб, кўпроқ комплаенс, яъни турли таҳлиллар ўтказиб, маълум бир кўрсаткичлар орқали қайси ҳудуд, соҳа ва йўналишда кўпроқ камчилик борлигини аниқлаймиз ва молиявий хатар энг юқори бўлган жойларгагина чиқиб текшириш ўтказамиз. Яқин орада шу тизимга тўлиқ ўтамиз. Умуман, давлат молиясини назорат қилиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш концепциясини яқин орада парламентга тақдим этамиз”, дея Тимур Ишметовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
2019 йилда бюджет ташкилотларида 30 млрд. сўм ўзлаштирилгани маълум қилинди
Ҳокимликлар депутатлар билан келишмасдан маҳаллий бюджетларга ўзгартишлар киритгани аниқланди
Мавзуга оид
17:36 / 30.04.2024
Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади
17:55 / 07.06.2023
“Финишга яқинлашиш вақти келди” — Кристалина Георгиева ЖСТга аъзоликни тезлаштиришга чақирди
19:03 / 19.12.2022
Ўзбекистон 2023 йилда 4,5 млрд доллар ташқи қарз олишни режалаштирмоқда
13:22 / 22.11.2022