Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ўзаро жанжал одам ўлимига олиб келди
Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 30 май куни соат тахминан 12:00да Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Бўзсув қўрғони Маданият кўчасида, 38 ёшли Х.Б. 21 ёшли Б.Н. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, кейинчалик Б.Н. уйидаги белкурак билан Х.Б. танасининг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.
Натижада, Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида Х.Б. хонадонидан, ҳовлини ер қисмидан қон доғларига ўхшаш моддалар, бир дона белкурак, бир дона оқ-кўк рангли қон доғларига ўхшаш моддалар бўлган эркаклар футболкаси олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:29 / 26.04.2025
Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025