Ўзбекистон | 23:24 / 04.06.2020
43466
3 дақиқада ўқилади

Фото: Хоразмда яна кучли шамол кузатилди

4 июнь куни тушдан кейин Хоразм вилоятининг бир қанча туманларида кучли шамол юз берди.

Шамол тезлиги баъзи жойларда 65-70 км/соатни ташкил қилган.

Натижада енгил конструкцияли томлар учиб кетди. Эски симёғочлар қўпорилди, дарахт шохлари синди.

Хазорасп тумани / Фото: "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"

Урганч шаҳрида кучли чанг-тўзон кўтарилиб, йўлларда кўриниш даражаси кескин пасайди.

Урганч шаҳри / Фото: Kun.uz

Қисқа вақт давом этган кучли шамол натижасида жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Гурлан тумани / Фото: "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"

Богот тумани / Фото: "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"

Хонқа тумани / Фото: "Хоразм ҳудудий электр тармоқлари"

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳозирча бу ҳақда маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилоятида 26 апрель ва 17 май кунлари ҳам кучли шамол эсиши кузатилган, натижада бир нечта бинолар томига зарар етган эди.

27 апрель куни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган кучли бўрон оқибатида бир киши вафот этиб, 41 киши жароҳат олган эди. Табиий офат Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларига етказган зарар давлат бюджетига камида юз миллиард сўмга тушди.

Мавзуга оид