Юридик таълим олмоқчи бўлган абитуриент ҳам 3та йўналишни танлаши мумкин – ТДЮУ ректори
Жорий йил юридик йўналишга топширадиган абитуриентларнинг ҳам 3 та йўналишни танлаш имкони бор. Ҳозир Тошкент ва Қорақалпоқ юридик университетлари фаолият юритмоқда. Абитуриент улардан бирини танлаши мумкин. Агар вилоятлардаги юридик факультетлар ҳам очилса, танлаш имкони яна ошади
Бугун, 4 май куни қабул янгиликларига бағишланган брифингда Тошкент давлат юридик университети ректори Раҳим Ҳакимов юридик таълим бўйича қилинаётган янгиликлар ҳақида маълумот берди.
«Термиз, Самарқанд ва Наманган давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилиши белгиланган. Бу борада эса уларда фаолият юритиши лозим бўлган кадрларни саралаб олиш муҳим. Шунинг учун охирги 5 йил ичида Тошкент давлат юридик университетини аъло баҳолар билан тугатган магистрлар рўйхати шакллантирилиб, юридик факультетлар очилиши лозим бўлган университетларга етказилди. Айни пайтда улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.
Деканликка номзод сифатида эса Тошкент давлат юридик университетининг малакали ўқитувчилари тавсия этилган», - деди Раҳим Ҳакимов брифингда.
Раҳим Ҳакимовнинг сўзларига кўра, янги ташкил қилинадиган юридик факультетларнинг ўқув дастурлари намунавий тарзда ташкил этилади. Бу борада ишлар бир ҳафта ичида тугатилиши керак.
«Лекин янги юридик факультетлар учун жорий йилдан қабул бошланиши ўша университетларнинг ўзига боғлиқ. Қайси университет ўқитувчиларни тайёрлаб, факультетларни оча олса, ўқув дастурлари билан таъминлашни ўз бўйнимизга оламиз», - дея Раҳим Ҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Бундан ташқари, Раҳим Ҳакимовнинг қўшимча қилишича, жорий йил юридик йўналишга топширадиган абитуриентларнинг ҳам 3 та йўналишни танлаш имкони бор.
«Ҳозир Тошкент ва Қорақалпоқ юридик университетлари фаолият юритмоқда. Абитуриент улардан бирини танлаши мумкин. Агар жорий йилдан вилоятлардаги юридик факультетлар ҳам очилса, танлаш имкони яна ошади», - деди Раҳим Ҳакимов.
Мавзуга оид
15:20 / 19.09.2024
“Юридик университетга 4 балл етмади, шунда ҳам 317 млн сўм тўлашим керак экан” — Супер контрактда нима ўзгарди?
14:00 / 25.07.2024
“Абитуриентларга ҳуқуқ фанидан тушган саволлар ишчи гуруҳ тузиб ўрганиб чиқилади” — ТДЮУ ректори
18:24 / 23.07.2024
ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларга кириш имтиҳонлари куни ва вақти аниқ бўлди
21:36 / 28.02.2024