Жаҳон | 17:34 / 05.06.2020
6075
2 дақиқада ўқилади

Bentley минг нафар ишчисини бўшатмоқда

Bentley корхонаси ўтган ойда фаолиятини тиклаган, аммо ҳозирда қувватининг 50 фоизидан фойдаланмоқда.

Фото: Reuters

Британиянинг "люкс" тоифасидаги автомобиллар ишлаб чиқарувчи Bentley компанияси харажатларни камайтириш мақсадида иш ўринларининг чорак қисмини қисқартиради.  

"Биз етти ҳафталик тўхтаб туриш оқибатидаги йўқотишлар ўрнини қоплаш учун барча имкониятлардан фойдаландик", - деди Bentley бош ижрочи директори Эдриан Холмарк.

Унинг сўзларига кўра, Bentley инқироз сабабли бу йил зарар кўриши мумкин.

"Биз даромаднинг 25 фоизини йўқотиб бўлдик ва ихтиёримизда атиги ярим йил қолди. Бу йил сезиларли фойда олиш жуда қийин", деди у.

Компания 4,2 минг иш ўрнидан мингтасини қисқартиришни режалаштирмоқда.

Холмаркнинг қайд этишича, Bentley корхонаси ўтган ойда фаолиятини тиклаган, аммо ҳозирда қувватининг 50 фоизидан фойдаланмоқда.

Аввалроқ Британиядаги автомобиль ишлаб чиқарувчи яна бир компания - Aston Martin Lagonda, Lookers автодилери ҳамда эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи қатор корхоналар иш ўринларини қисқартиришини эълон қилганди. 

Мавзуга оид