Bentley автомобилсозлик компанияси БААдаги энг баланд тоғда ресторан очмоқда

Bentley автомобилсозлик компанияси келгуси ҳафтада БААдаги энг баланд тоғ чўққисида ресторан очмоқда. Ресторан денгиз сатҳидан 1934 метр баландликда Жабил-Жайс тоғи чўққисида жойлашган.
Peak of Luxury деб ном олган ресторан чодир ичида жойлашган. Ресторан бош ошпаз Колин Клаг таомномасидаги 150 та классик британ таомини таклиф қилади. Аввалроқ Клаг Burj Al Arab-Ruya ва Zuma ресторанларида ишлаган.
“Мен фаолиятим давомида кўплаб давлатлардаги турли ошхоналарда ишлаганман, бироқ ҳеч қачон мижозларга БААдаги каби энг баланд тоғда жойлашган антиқа ресторанда хизмат кўрсатмаганман. Бу, шубҳасиз, эсдан чиқариб бўлмайдиган онлардир”, деб айтган Клаг.
Рестораннинг очилиши Яқин Шарқда Bentley’нинг янги Bentayga V8 ва Continental GT моделлари чиқарилиши билан бирга кечади.
Мавзуга оид

23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди

07:48 / 01.04.2025
«Бу ҳали якуний қарор эмас» – Ташқи ишлар вазирлиги БААда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ўлимга ҳукм қилинганини тасдиқлади

16:35 / 31.03.2025
БАА суди роҳиб қотиллигида гумон қилинган ўзбекистонликларни ўлимга ҳукм қилди – ОАВ

10:06 / 30.03.2025