Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин ҳукумати савдони жонлантириш учун аҳолига 1,7 млрд доллар тарқатади
Аҳоли бу пулларни дўконлардан ўзига керакли буюмларни сотиб олишга ёки кейтеринг, туризм, таълим ва спорт соҳаларига сарфлаши мумкин.
Пекин ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли сотувлар пасайиб кетганидан кейин аҳолини кўпроқ пул сарфлашга рағбатлантириш учун истеъмол ваучерлари чиқаради. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Агентликнинг ёзишича, Хитой пойтахти ҳукумати ваучерлар дастури доирасида 12,2 млрд юань (1,7 млрд доллар) ажратишни режалаштирган. Аҳоли бу пулларни дўконлардан ўзига керакли буюмларни сотиб олишга ёки кейтеринг, туризм, таълим ва спорт соҳаларига сарфлаши мумкин. Ваучерлар шанба кунидан тарқатила бошланади.
Пекиндаги ритейлерлар савдоси 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида 20,4 фоизга, мамлакат бўйича эса 16,2 фоизга тушиб кетган.
Маълумот берилишича, Хитойдаги камида 50та шаҳар 6 млрд юанлик (846 млн доллар) ваучер тарқатган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025