Жаҳон | 20:39 / 10.06.2020
8211
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штабига илк бор афроамерикалик бошлиқ этиб тайинланди

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи лавозимига илк бор афроамерикалик ҳарбий – генерал Чарльз Браун тайинланди. 

The Hill нашрининг хабар беришича, Браун учун АҚШ сенатининг 98 аъзоси овоз берган. Браун номзодини ушбу лавозимга АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган.

Браун июнда истеъфога кетиши кутилаётган генерал Дэвид Голдфин ўрнини эгаллайди.

Бундан ташқари, Браун афроамерикалик Колин Пауэллдан кейин штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига кирган биринчи қора танли бўлади. Пауэлл ушбу қўмитада 1989-1993 йилларда раис лавозимини эгаллаган.

Таъкидланишича, Брауннинг тайинланиши қора танли Жорж Флойд ўлимидан кейин АҚШда ўтаётган оммавий норозиликлар ортида юз берган.

Маълумотларга кўра, Чарльз Браун АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 4 та юлдузли генерали ҳисобланади. У янги лавозимга тайинланишидан олдин АҚШ қуролли кучларининг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлигига раҳбарлик қилган ва Марказий қўмондонлик (СЕНТКОМ) бошлиғи ўринбосари бўлган.

Мавзуга оид