Қозоғистонлик собиқ хоккейчи АҚШдаги шаҳар мэрига айланди
Қозоғистоннинг “Барис” хоккей клубининг собиқ ўйинчиси Брэндон Боченски АҚШдаги шаҳар мэрига айланди. Унинг таъкидлашича, энди шаҳарликларни яхши томон ўзгаришлар кутмоқда.
Қозоғистон терма жамоасининг собиқ сардори ва Нур-Султоннинг “Барис” клуби ўйинчиси бўлган Брэндон Боченски Шимолий Дакота штатидаги Гранд-Форкс шаҳри мэри учун сайловларда ғалаба қозонди. Унга сайловларга келганларнинг деярли ярми овоз берган. Бу ҳақда Grand Forks Herald нашри хабар берди.
38 ёшли Боченски 49,62 фоиз овоз олган. Шаҳарнинг амалдаги мэри Майк Браунга эса 31,81 фоиз овоз берилган. Таъкидланишича, Браун ушбу лавозимни охирги 20 йил давомида эгаллаб келган.
Янги мэр биринчи навбатда коронавирус ва унинг иқтисодий оқибатларига қарши курашишини айтган.
“5 ой давомида астойдил ишлаганингдан кейин бундай натижага хурсанд бўлиш керак. Фикримча, шаҳар ўзгаришларга тайёр эди. Бу ўзгаришларнинг барчаси яхшиликкадир”, деб таъкидлаб ўтган собиқ спортчи.
Боченски АҚШда туғилиб, Миллий хоккей лигасининг бир нечта клуби учун ўйнаган. У 2010 йилдан “Барис” учун шайба сурган. Боченски 2014 йилда Қозоғистон фуқаросига айланган ва 2016 йилги жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини ҳимоялаган. Спортчи ўз фаолиятини 3 йил аввал якунлаган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024