Жаҳон | 21:31 / 14.06.2020
15485
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг рақиблари унинг 74 ёшлик таваллуд кунида Обамани табриклашмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп 14 июнда 74 ёшини қаршилади. Бироқ унинг рақиблари президент учун бундай тантанали кунда унинг дилини хира қилиш мақсадида Twitter’да акция йўлга қўйиб, собиқ президент Барак Обамани туғилган куни билан табриклашга тушиб кетишган. Ваҳоланки, Обама ўз таваллуд кунини 4 августда нишонлайди.

Фото: The Sun

Обамага табриклар АҚШда ирқчиликка қарши намойишлар шиори #BlackLivesMatter’га ишора қилган ҳолда #AllBirthdaysMatter (Барча туғилган кунлар муҳим) хэштэги билан эълон қилинмоқда.

Баъзилар ўз табрикларида Обама президентлиги вақтида яшаш бахтига муяссар бўлганларидан хурсандлик билдиришган ва собиқ президентни Трампдан фарқли, ҳаммага меҳрибон бўлган “миллат отаси”га қиёслашган. 

Мавзуга оид