Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Жанубий Кореяга қарши уруш билан таҳдид қилди
КХДР 9 июндан буён Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узиб қўйган. Бунга Жанубий Кореянинг Шимолга ташвиқот варақалари жўнатганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.
КХДР ҳукумати Жанубий Кореяни ташвиқот варақалари тарқатганлиги учун мамлакат қуролли кучлари "қасос акти" тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Rodong Sinmun газетаси ёзмоқда.
"Бизнинг енгилмас инқилобий армиямиз халқимиз таҳқирлангани учун қасос актини амалга оширади", - дейилади газета мақоласида.
Қайд этилишича, "Жанубий Корея ҳукумати олий раҳбариятни ҳақорат қилганлиги учун жавобгарликдан қочиб қутулолмайди. Қасос акти охиригача давом этади".
Шанба куни Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими мудирининг ўринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян яқин вақт ичида Жанубий Кореяга нисбатан "навбатдаги қадам"ни қабул қилишини айтганди.
У шунингдек, навбатдаги ҳаракатлар бўйича қарор қабул қилиш Корея халқ армиясининг бош штаби зиммасига юклатилишини қайд этди.
КХДР 9 июндан буён Жанубий Корея билан барча алоқа каналларини узиб қўйган. Бунга Жанубий Кореянинг Шимолга ташвиқот варақалари жўнатганлиги сабаб бўлганлиги айтилди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
20:05 / 22.05.2025