Воситачиларнинг 32 фоизи – тиббиёт вакиллари. Чақалоқ савдосига оид рақамлар маълум қилинди
2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган, аммо бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ ҳолатлар юқорилигича қолмоқда. Хусусан, 2018 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг 38 фоизини чақалоқ савдоси ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 43 фоизга етган.
Бу ҳақда Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Комиссиянинг навбатдаги мажлисида қайд этилишича, чақалоқ савдоси жиноятлари 2019 йилда Сирдарё, Хоразм вилоятида 5тадан, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 4тадан, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон, Навоий вилоятларида 3тадан содир этилган.
«Чақалоқни сотиш сабаблари ўрганилганда 19та ҳолатда оилавий шароитнинг оғирлиги, болани боқишга имкон йўқлиги, 3та ҳолатда уй-жой олиш, 9та ҳолатда ўз айбини яшириш ва 10та ҳолатда моддий манфааат учун учун бунга қўл урилгани маълум бўлмоқда.
Ачинарлиси, чақалоқ савдоси жиноятида иштирок этган шахсларнинг 10 нафарини ёки жами воситачиларнинг 32 фоизини тиббиёт соҳаси вакиллари ташкил этади.
Чақалоқ савдосида фақатгина аёл ёки фақатгина битта шахс айбдор эмас. Унга шароит яратиб бераётган, шу нарсага ундаётган муҳит ҳам борлиги маълум бўляпти. Бундай ҳолат ўзбек жамияти учун мутлақо хос эмас. Шу боис бу масалага бошқача ёндашишимиз керак», – деди Норбоева.
Маълум бўлишича, 2019 йилда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар 72 нафар шахс томонидан содир этилган бўлиб, шундан 62 нафари, яъни 86 фоизини аёллар ташкил қилади.
Танзила Норбоева чақалоқ савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аввалдан мавжуд муаммо эканини таъкидлади.
«Илгари ҳам чақалоқ савдоси бўйича ҳолатлар бўлган. Бу Ўзбекистонда бирданига пайдо бўлди, бирданига кўпайиб кетди, деб ўйлаш нотўғри. Олдинлари бу ҳолатлар бундан ҳам кўп бўлган. Аммо илгари бу ёпиқ мавзу бўлгани учун очиқ айтилмасди», деди у.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024