Жамият | 07:55 / 20.06.2020
54455
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда таксичилар орасида ҳам коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди

Тошкентда такси ҳайдовчисида коронавирус аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Юнусобод туманида такси ҳайдовчисида коронавирус топилган. Таъкидланишича, унинг ўзи бориб таҳлил топширган.

Бундан ташқари, Олмазор туманида уй бекаси коронавирус билан касалланган. Учтепа туманида маҳаллий тадбиркорда коронавирус аниқланди.

Аввалроқ, Тошкентда туғилган кунни биргаликда нишонлаш ҳолатидан кейин 13 киши коронавирус инфекциясини юқтирганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, сўнгги вақтда Сергели тумани аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси тез-тез аниқланмоқда.

2020 йил 19 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 946 нафарни ташкил этмоқда.  

Айни пайтда республикада 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган. Мамлакатда 1654 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид