Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 7 бола чўкаётган дўстини қутқариш вақтида ҳалок бўлди
Хитойда 7 ўқувчи дарёга тушиб кетган дўстини қутқаришга уриниш вақтида ҳалок бўлди.
Воқеа Фуцзян дарёсидаги тўғонда юз берган. Барча 8 бола бедарак йўқолган деб эълон қилинган. Уларни қидиришда 200 дан кўпроқ одам иштирок этган. Кейинроқ болаларнинг жасади топилган.
Дастлабки терговга кўра, барча болалар бир мактабда ўқишган ва яқин орада яшашган.
Улар якшанба куни тўғон олдига ўйнашга боришган. Бироқ бир бола эҳтиётсизлик туфайли дарёга тушиб кетган. Қолган 7 бола ҳам уни қутқаришга уриниб чўкиб кетган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025