Дунёдаги энг кучли суперкомпьютер маълум қилинди
“Топ-500” халқаро лойиҳасининг мутахассислари Япониянинг “Фугаку” суперкомпьютерини дунёдаги энг тез ишловчи компьютер деб тан олишди. Ушбу қурилма Япониянинг табиий фанлар институтида жойлашган.
Таъкидланишича, япон суперкомпьютери саноатда, сунъий онг соҳасида ва катта рақамларни таҳлил қилишда энг яхши кўрсаткичларни намойиш қилган. Компьютер бир сонияда 415 квадриллион (1 квадриллион 1000 триллионга тенг) амални бажара олади. Бу эса 2019 йил нобярдан бери рейтингда биринчи ўринни эгаллаб келган, АҚШнинг Ок-Риждаги миллий лабораториясида ўрнатилган “Саммит” суперкомпьютерининг тезлигидан 2,8 баробар кўпроқни ташкил қилади.
“Фугаку” май ойида Кобе шаҳридаги табиий фанлар институтининг компьютер тадқиқотлари марказига етказилган. У тўлиқ қувват билан 2021 йил апрелдан ишлаши кутилмоқда. Ҳозирча қурилма бошқа вазифалар билан бир қаторда коронавирусга қарши турли воситаларни ишлаб чиқишда қўлланмоқда.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024