Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги тантанали тадбирларда иштирок этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Ўзбекистон раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.



Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Парадда Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари ҳам иштирок этди. Умумий ҳисобда, тантанада 13 давлатдан 225та ҳарбий техника, 14 минг аскар ва офицер қатнашди. Россия пойтахти осмонидан 55 самолёт ва 20та вертолёт учиб ўтди.




Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташрифи давомида Москва шаҳрининг Александр боғидаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди.
Ушбу мажмуа Иккинчи жаҳон уруши ўчоқларида ҳалок бўлган турли миллатга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг ҳам унутилмас хотираси учун бунёд этилган. Мазкур ёдгорликда «Исминг номаълум, жасоратинг барҳаёт» ёзуви битилган.
«Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон сарҳадларидан олисда кечган бўлса-да, унинг суронли таъсири, изтироблари ҳеч бир ўзбек хонадонини четлаб ўтган эмас. Халқимиз фашизм устидан эришилган ғалабани таъминлашга буюк ҳисса қўшган. Республикамиздан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилиб, 200 мингдан зиёд аскар ва офицерларимиз жанговар давлат мукофотлари билан тақдирланган. Уруш ўчоғига айланган ўлкалардан юртимизга 1 миллион 500 минг киши, жумладан, 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинган. Саховатли ва танти элимиз уларга ўз уйидан жой бериб, сўнгги бурда нонини ҳам баҳам кўрган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Президент Шавкат Мирзиёев инсоният тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.



Мавзуга оид
01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади
20:30 / 05.05.2025
Москвада парад муносабати билан интернетга кириш чекланади
12:00 / 08.04.2025
Трамп туғилган кунида ҳарбий парад ўтказишни режалаштирмоқда
14:38 / 17.01.2025