Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ла Лига. Ракитичнинг голи «Барселона»ни яна пешқадамга айлантирди
Испания Ла Лигаси 31-тури доирасида «Барселона» «Камп Ноу»да Бильбаонинг «Атлетик» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 64-дақиқасида Бускетс ўрнига майдонга тушган Иван Ракитич 7 дақиқа ўтиб ҳисобни очди. Жарима майдони ичида Мессидан тўпни қабул қилиб олган хорватиялик яримҳимоячи Унаи Симон дарвозасини нишонга олди - 1:0.
Якунда ушбу минимал ҳисоб Каталония клубига ғалаба келтирди. 31-турдан кейин очколари сонини 68тага етказган «Барса» ҳозирча яна пешқадамга айланиб олди.
Бунгача карвонбошчилик қилаётган «Реал» 24 июнь чоршанба куни ўз майдонида «Мальорка»ни қабул қилади.
Ла Лига. 31-тур
Барселона – Атлетик 1:0
Гол: 1:0 – 71 Ракитич.
Барселона – тер Стеген, Альба, Семеду, Лангле, Пике, Бускетс (Ракитич, 64), Видаль, Артур (Пуч, 56), Суарес (Брэйтуэйт, 85), Гризманн (Фати, 65), Месси.
Атлетик – Унаи Симон, Баленсиага, Де Маркос, Йерай Альварес, Лекуэ (Капа, 69), Унаи Лопес (Дани Гарсия, 57), Весга, Кордоба (Муниаин, 57), Сансет (Рауль Гарсия, 78), Нуньес, Уильямс (Вильялибре, 69).
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025