Япония АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш режасидан воз кечди
Япония ўз ҳудудида АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизими Aegis Ashore’ни жойлаштириш режасидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Япония Либерал-демократик партиясининг хавфсизлик масалалари бўйича йиғилишида мудофаа вазири Таро Коно маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, тегишли қарор Миллий хавфсизлик кенгашининг бош вазир Синдзо Абэ бошчилигида ўтган йиғилишида қабул қилинган.
15 июнда Таро Коно Акита ва Ямагути префектураларида мажмуаларни жойлаштириш дастури тўхтатилганини эълон қилган. Вазирнинг таъкидлашича, бу қарор ракетанинг тезлатиш поғонасининг ҳарбий база ташқарисига тушиши мумкинлиги ҳамда турар-жой ҳудудлари учун хавф мавжудлиги билан асосланган. Кононинг айтишича, бу камчиликни тўғрилаш учун қўшимча воситалар ва вақт талаб этилади.
Ушбу мажмуаларнинг мамлакатга 2025 молиявий йилда киритилиши режалаштирилган эди.
21 июнда эса NHK телеканали Япония ҳукуматининг Aegis Ashore’ни жойлаштириш режасидан воз кечмоқчилигини маълум қилган.
Япония АҚШнинг ракеталарга қарши мудофаа тизимини ўз ҳудудида жойлаштириш ҳақидаги қарорни 2017 йил охирида қабул қилган. Ушбу қарор мамлакат ҳудудини Шимолий Корея томонидан ракета ҳужуми ҳолатига ҳимоялаш зарурати билан асосланган.
Мавзуга оид
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024