Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилади
Бухоро шаҳрида 1 июлдан жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади. Бунга аҳоли орасида касаллик ортиб бораётгани ва Бухоро шаҳри «сариқ» ҳудуд тоифасига киритилгани сабаб бўлган.
«Коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйиича вилоят комиссиясидан олинган маълумотга кўра, аҳоли орасида касаллик ортиб бораётгани, Бухоро шаҳри «сариқ» ҳудуд тоифасига киритилгани инобатга олиниб, 1 июлдан номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.
Кейинги 14 кун давомида аҳоли орасида касалланиш ҳолати қайд этилмаса (охирги марта 26 июнь куни аниқланган) комиссия қарори билан жамоат транспортлари ҳаракатланиши ва буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилади», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
29 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 8031 ҳолат қайд этилган, шу вақтгача 5329 бемор тузалиб чиққан, 22 киши вафот этган.
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
11:06 / 21.07.2024
Бухорода икки корхона 585 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
10:30 / 01.07.2024
Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди
17:24 / 25.02.2024