«Бу борада барча ҳайдовчилардан тартибга солувчи ходимларнинг ишоралари ва йўл белгилари талабларига риоя қилишларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Бухоронинг иккита кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Бухоро шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга 25 февралдан Бухоро шаҳар марказида реновация асосида қурилган кўп қаватли уй-жойларга ичимлик сув тармоқлари тортилиши сабаб бўлади. Шу мақсадда Бухоро шаҳрининг Ж.Икромий ҳамда Ҳамза кўчаларида мавжуд умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида қазиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Жумладан, Ҳофиз Таниш Бухорий ҳамда Ҳамза кўчалари кесишган чорраҳадан И.Мўминов ҳамда Ҳамза кўчаси кесишган чорраҳага олиб борувчи кўча ва йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши мақсадида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланади.
Мавзуга оид

18:31 / 18.10.2024
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади

12:30 / 15.10.2024
Яккасарой туманидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади

11:06 / 21.07.2024
Бухорода икки корхона 585 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

10:30 / 01.07.2024